Қашқадарё вилоятида Македонский қалъаси харобалари топилди

Деҳқонобод туманидаги қадим ипак йўлининг шундоққина ёқасида, тарихда муҳим стратегик макон вазифасини бажарган «Оқработ» маҳалласи ҳудудида жойлашган қалъа харобалари Александр Македонский билан боғлиқлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, ўз вақтида Марказий Осиёга юриш қилган Македонский қишни Деҳқонободда ўтказган, ўзи ва аскарлари учун грек услубидаги бир қалъа қурдирган.
— Ушбу қалъа асрлар ўтиши билан анчайин чўккан ва ҳозирда унинг маълум бир қисми ер устида қолган, — дейди Республика маънавият ва маърифат маркази Деҳқонобод туман бўлинмаси раҳбари Ренат Қўзибоев. — Маҳаллий аҳолининг айтишича, бу харобалар рус императори Николай II томонидан кенгайтирилиб, қайта таъмирланган.
Дарҳақиқат, ушбу тарихий ҳудуд ўтмишдаги ҳукмдорлар томонидан қадрланган, ҳар бири маълум муддат қишлаган. Жумладан, Кушон империяси ҳукмдорлари, буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам Деҳқонободда ўз қароргоҳларига эга бўлишган.
Маҳаллий тарихчилар ва ўзига хос архитектурасига кўра Македонский қалъаси дея тахмин қилинаётган маскан ҳали тўлиқ ўрганилмаган. Аммо бу ер Ўзбекистоннинг ноёб қадим маданият бешикларидан бири бўлганига шубҳа йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг