Қашқадарё вилоятида археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб ташлаган шахс қамоққа олинди

09:55 24 Август 2022 Жамият
511 0

Фото: Бош прокуратура

Жорий йилда жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, тарихий ёдгорликларни бузиш, шикаст етказиш ва нобуд қилиш учун жавобгарлик чоралари жиддий равишда кучайтирилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

Мазкур қонун мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида кенг ёритилган бўлишига қарамай, маданий мерос объектларига шикаст етказиш ҳолатлари давом этмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласида яшовчи Р.О. масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган «Кунжутлитепа» археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юбориб, маданий меросга 47,5 млрд. сўмлик зарар етказган.

Ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан 2022 йил 15 август куни Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан фуқаро Р.О. қамоққа олинган.

Назорат тадбирлари давом этмоқда.

Маданий мерос объектларига ҳар қандай зарар етказиш жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер