Қашқадарё вилоят ИИБда қурол-аслаҳалар кўргазмаси ўтказилди

11:13 26 Ноябрь 2023 Жамият
168 0

Фото: “Халқ сўзи”

Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига кўра, ноябрь ойи вазирлик тизимида “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” деб эълон қилинган эди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармасида ойлик доирасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Тадбирда Қарши давлат университети, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабалари, Ички ишлар вазирлиги Қашқадарё Академик лицейи ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар вилоят ИИБ тизимида фойдаланилаётган замонавий технологиялар, қурол-аслаҳалар ҳамда транспорт воситалари, уларнинг имкониятлари билан танишди.

— Ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, уларнинг соҳага қизиқишини ошириш, халқ ва куч тузилмалари якдиллигини таъминлашда бу каби тадбирлар муҳим аҳамият касб этади, — дейди вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, подполковник Шермуҳаммад Муслимов. — Бугунги тадбирнинг мақсади ҳам шунга қаратилган. Ёшларимиз соҳада фойдаланилаётган энг замонавий технологиялар, қурол-аслаҳалар билан танишиш асносида, мамлакатимизнинг куч тузилмаларидан фахр ва ифтихор ҳисси ошиши тайин.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?