Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди

Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Қашқадарё ва Самарқанд вилояти солиқ бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.
Жумладан, Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Сирожиддин Эшматов 1971 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. С. Эшматов тайинловга қадар Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Толлиев Элёр Мусурманович Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Элёр Толлиев 1983 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. У 2004 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Э.Толлиев тайинловга қадар Ургут тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- «ЖЧ-2026»га Осиёдан тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар маълум
- Шомуродовнинг кўз ёшлари, Файзуллаевнинг рақси ва мухлислар ҳайқириғи — Мундиал эшикларини очган ўйиндан фоторепортаж
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг