Қашқадарё қўғирчоқ театри Германиядаги фестивалда эътироф этилди

13:02 07 Октябр 2024 Жамият
120 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри ижодий жамоаси яқинда Берлин шаҳрида бўлиб ўтган болалар ва ўсмирлар театрларининг «Болалар театр ва иқлим кунлари» мавзусидаги халқаро фестивалида иштирок этиб қайтди.

Бу йил саккизинчи маротаба ўтказилган фестивалда болалар учун мўлжалланган ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши каби мавзуларга оид спектакллар ижро қилинди ва маҳорат дарслари ташкил этилди. Унда қашқадарёлик ижодкорлар «Салом, менинг соям» номли спектакль билан иштирок этди.

– Биз фестивалга меҳмон давлат вакили сифатида таклиф этилган эдик, – дейди Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри директори Элбек Эшмуродов. – У ерда Али Дуган асари асосида Нурхан Услу томонидан саҳналаштирилган «Салом, менинг соям» спектаклини ижро этдик. Чиқишимизни томошабинлар қизғин кутиб олишди. Халқаро мутахассислар томонидан ҳам юқори эътироф этилди.

Фестиваль доирасида Германиянинг «Theater 28» болалар ва ўсмирлар театри ҳамда Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?