Қашқадарё Беларуснинг Витебск вилояти билан ҳамкорлик қилади

Фото: Халқ сўзи
Витебск вилояти Беларус Республикасида қишлоқ хўжалиги ва бошқа қатор соҳаларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишда катта тажрибага эга ҳудудлардан. Яқинда мазкур вилоят ижроия қўмитаси раиси А. Субботин бошчилигидаги делегация Қарши шаҳрида бўлиб, Қашқадарё вилояти ҳокими М. Азимов билан икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзолади.
Делегация аъзолари Қарши шаҳридаги "UzShoes“ МЧЖ шаклидаги «Ўзбекистон-Беларус» пойабзал ишлаб чиқариш қўшма корхонасида бўлишди. Бу корхона беларуслик ишбилармонлар билан ҳамкорликда 6 миллион АҚШ доллар эвазига ташкил этилган бўлиб, Германия, Италия ва Австриядан келтирилган ускуналар билан жиҳозланган. Ҳозир кунда бу ерда 600 нафар йигит-қиз доимий иш билан банд.
Меҳмонлар, шунингдек, вилоят марказидаги “Sulton tex group” кўп тармоқли корхонаси фаолияти билан ҳам танишдилар. 2011 йилдан буён фаолият юритаётган корхонада дастлаб савдо-сотиқ, мебель ишлаб чиқариш ташкил этилган бўлса, 2017 йилдан буён пахта-тўқимачилик кластери сифатида хом ашёни қайта ишлашдан тортиб тайёр кийим-кечакка айлантиришгача бўлган тизимли жараённи йўлга қўйган.
Беларус делегацияси Қарши шаҳридаги Президент мактаби фаолиятини ўрганиб, таълим муассасасида яратилган шарт-шароитларни ҳамда ўзбекистонлик ёшларнинг билим салоҳиятини юксак баҳоладилар.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг