Қаршида 3 та осмонўпар бино қуриб битказилди. Байрам арафасига 240 оилага хонадон калитлари топширилди

16:43 17 Март 2021 Иқтисодиёт
412 0

Қарши шаҳрида барпо қилинган 16 қаватли осмонўпар биноларнинг 3 таси Наврўз байрами арафасида қуриб битказилди.

Бугун 240 хонадон эгаларига ана шу кўркам уй-жойларнинг калитларини топширишга бағишланган тадбир ташкил этилди. Унда Қарши шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда депутатлар иштирок этиб, хонадон соҳибларини янги уй билан қизғин муборакбод этишди.

Бош пудратчи "Agromir buildings" МЧЖ қурувчилари томонидан узоқ муддатли ипотека кредити асосида бунёд этилган бу уйларнинг12 таси ёш оилаларга, 6 таси хотин-қизларга, 3 таси хорижда ишлаб қайтганларга ва 219 таси уй-жойга эҳтиёжи бор фуқароларга берилди.

“Qarshi City” лойиҳаси доирасида шаҳарда яна 4 та 16 қаватли уй-жой қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

Фахриддин Бозоров,
 «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?