Қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланиш бир ҳайдовчининг ўлими билан якун топди

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 8:00 ларда Юқоричирчиқ тумани тиббиёт бирлашмасининг берган хабарига кўра, Тошкент вилояти, Паркент тумани, Марказий маҳалласи ҳудудидан ўтган 4R-15 «Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор» автомобиль йўлининг 66-километрида ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган З.М. “Daimler-Benz” русумли автомобилда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.Н. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомобиль билан тўқнашган.
Натижада «Матиз» русумли автомобиль ҳайдовчиси 48 ёшли К.Н. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчи 37 ёшли В.Б. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг