"Qanotchi" ресторани эксперимент эди - Пойтахт ҳокимлиги ресторан ишга тушгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда "Qanotchi" ресторани одатий тартибда ишга тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.
Таъкидланишича, "Qanotchi" ресторани тажриба тариқасида ишга туширилган.
Бу Тошкент шаҳридаги масканлар босқичма-босқич очилиши учун чора-тадбирлар тартибини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган. Айни вақтда эксперимент якунига етган, ресторан ёпилган.
“СЭОМ, ИИББ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг умумий хулосасига асосан, шаҳар умумий овқатланиш масканларининг очилиши учун чоралар режаси ҳамда регламенти ишлаб чиқилади.
Эксперимент доирасида "Qanotchi" ресторани маъмурияти ўз ҳисобидан овқатланиш залини СЭОМ меъёрлари асосида жиҳозлаб, дезинфекция ишларини амалга оширди ва меҳмонларни залда жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва киритиш бўйича барча белгиланган чораларни ишлаб чиқди.
Батафсил фото- ва видеоҳисобот махсус Комиссияга қарор қабул қилиш учун тақдим қилиниб, унинг асосида умумий овқатланиш масканларини ишга тушириш тартиби белгиланади.
Рестораннинг одатий тартибда ишга тушгани ҳақида оммага тақдим қилинган маълумот юзасидан эса, нотўғри ахборот тарқатиб пойтахт аҳолисига янглиш маълумот беришда айбдорлар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади”, дейилади муносабатда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг