Қандай маҳсулотлар иммунитетни кучайтириши маълум қилинди 

00:35 14 Июль 2021 Дунё
799 0

Иллюстратив фото

АҚШнинг Стэнфорд тиббиёт мактаби олимлари қандай озиқ-овқат маҳсулотлари иммунитетни яхшилашини аниқлан борасида тадқиқот ўтказишди. Уларнинг илмий кузатишлари ҳақида "Cell" журналида мақола чоп этилди.

Тадқиқотда 36 нафар кўнгилли жалб этилган. Улар икки гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳга ўн ҳафта давомида кефир, творог, йогурт, консерваланган сабзавотлар, кимчи каби маҳсулотлар берилган. 

Иккинчи гуруҳ аъзолари эса бу вақт давомида донли бўтқалар, нон, турли ёнғоқлар, дуккакли маҳсулотлар, сабзавотлар ва мевалар истеъмол қилишган.

Маълум бўлишича, биринчи гуруҳда яллиғланишлар, шу жумладан, интерлейкин 6 камайган. Бу роматоид артрит, диабет ва сурункали стресс каби касалликларга ижобий таъсир кўрсатган.

Шундан келиб чиқиб, олимлар табиий маҳсулотлар иммунитетни оширишда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблашмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?