Қандаҳордаги масжидда амалга оширилган портлаш қурбонлари сони ва хунрезлик ташкилотчиси маълум бўлди 

17:06 16 Октябр 2021 Дунё
919 0

Фото: AP

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги масжидда амалга оширилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 63 кишига етган.

Хунрезликни ИШИД террорчилари ташкилоти ўз зиммасига олди. Маълум қилинишича, худкушлар Анас Хуросоний ва Абу Али Балучийлар масжиднинг турли жойларида бўлган. 

«Бир террорчи масжид йўлакчасида, иккинчи худкуш эса портловчи қурилмани бино марказида ҳаракатга келтирган», дейилади ИШИД баёнотида.

Олдинроқ, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Қандаҳор вилоятидаги масжидда содир этилган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган навбатдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралаб, баёнот берган эди.

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?