Қанча ўзбекистонлик «Олтин дафтар»га киритилгани маълум қилинди

01:55 06 Май 2021 Жамият
767 0

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Кабулжанов журналистлар учун брифинг ўтказди.

Тадбирда жорий йилнинг январь-апрель ойларида бажарилган ишлар ва бўлажак тадбирлар тўғрисида маълумотлар, журналистлардан келиб тушган саволларга жавоблар берилган.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган муҳим социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун уларнинг имкониятларини жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятига эга 484 нафар ватандошларимизни ўз ичига олган «Олтин дафтар» шакллантирилди.

Шунингдек, маълум қилинишича, қонуний меҳнат миграцияси тизими доирасида 15 747 нафар фуқароларимиз хорижий мамлакатларда ишга жойлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?