Қанақа вакцина бўлса ҳам жон деб оламан — Нурмат Отабеков қайси турдаги вакцинани танламоқчилиги ҳақида

18:33 27 Март 2021 Жамият
1774 0

Фото: Инобат Аҳатова/Халқ сўзи

Аввалроқ, Ўзбекистонга Хитойдан 1 миллион дозада Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси етиб келгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон томонининг вакцинани қабул қилиб олиш жараёнида «Халқ сўзи» мухбири ҳам иштирок этмоқда ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабековга "Коронавирусга чалинганлар ҳам эмланадими", "Сиз қайси вакцинани танлайсиз" каби саволлар билан юзланди.

«Ҳамма, коронавирусга аввал чалинган, чалинмаганидан қатъий назар эмланади», деди Отабеков.

Шундан сўнг, мухбиримиз Нурмат Отабековнинг қайси вакцина билан эмланишига қизиқди.

«Қанақа вакцина бўлса ҳам жон деб эмланаман», деди у.

Инобат АҲАТОВА,

"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер