Қамоқхона яқинида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор

11:35 31 Октябр 2018 Дунё
1011 0

Афғонистондаги қамоқхоналардан бирида автомобиль портлаб кетиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди.

ToloNews хабарига кўра, фожиа бугун эрталаб Кобул шарқидаги Пул-ё-Чархи қамоқхонаси олдида рўй берган.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?