"Қамчиқ" довонида "MAN" русумли юк автомашинаси ЙТҲга учради

Кеча соат 8:20 ларда "Қамчиқ" довонининг 234 км.да "Водий — Тошкент" йўналишида 20 тонна узум билан ҳаракатланган "MAN" русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган ва йўлнинг ҳаракат қисмига ҳалақит берадиган даражада тўхтаган.
Воқеа жойига зудлик билан "Қамчиқ" МҚЁҚБ қутқарувчилари, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари етиб келишган.
Қутқарувчилар махсус техникалар ёрдамида соат 13:30да ҳодисани тўлиқ бартараф этиб, йўл-патрул хизмати ходимлари ҳаракат хавфсизлигини таъминладилар. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг