“Қамчиқ” довонида ҳарбий шаҳарча қурилиб, фойдаланишга топширилди

Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги тасарруфидаги “Қамчиқ” довонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилар учун янги, ҳар томонлама қулай, барча зарур шарт-шароитларга эга ҳарбий шаҳарча қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
“Қамчиқ” довонида жойлашган ушбу бўлинма денгиз сатҳидан 1350 метр баландликда жойлашган бўлиб, иқлим шароитига кўра Мудофаа вазирлигининг бошқа ҳарбий қисмларидан фарқ қилади.
Бу ерда ҳарбий хизматни олиб боришнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, шахсий таркибнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, улар учун хизматни ўташнинг хавфсиз шарт-шароитларини яратиш мақсадида, мудофаа вазири бошчилигида, вазирлик марказий аппаратининг манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда қиймати 24 миллиард сўмдан ортиқ бўлган қурилиш ишлари олиб борилди ва мутлақо янги кўринишдаги ҳарбий шаҳарча қад ростлади.
Штаб биноси, Маданият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи хонаси, кутубхона, қоровулхона, капитал таъмирланган ва янги қурилган автотураргоҳ, ошхона, шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун қурилган ётоқхона бинолари замон талабларига тўлиқ жавоб беради.
Ҳарбий шаҳарчанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мудофаа вазири, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондони, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мудофаа вазири ўз нутқида ушбу ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга, уларнинг касбий маҳоратига ишонишини, шу сабабдан ҳам уларга юртимизнинг муҳим аҳамиятга эга бўлган тоифаланган объектларини қўриқлашни ишониб топширилганини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, ҳарбий қисм командирига янги қуриб битказилган ҳарбий шаҳарчанинг рамзий калити ва мудофаа вазирининг совғаси – енгил автомобиль калити топширилди.
Байрам муносабати билан ушбу ҳарбий қисмнинг бир қатор ҳарбий хизматчилари навбатдаги ҳарбий унвонлар, фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг