Қамчибек Ташиев ишдан олинганига муносабат билдирди
Қамчибек Ташиев Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилгани ҳақидаги қарор у учун «кутилмаган» бўлганини маълум қилди. Унинг мурожаати тарафдорлари томонидан ижтимоий тармоқларда эълон қилинди, деб ёзади 24.kg.
Қамчибек Ташиевнинг сўзларига кўра, у аввал ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин тиббий кўрикдан ўтиш учун президент рухсати билан хорижга чиққан. У лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни кутмаганини таъкидлаган.

Шу билан бирга, у ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат раҳбарининг қарори ижро этилиши лозимлигини қайд этган.
«Мен давлатимизга, халқимизга ва президентга ҳалол хизмат қилдим ва бундан фахрланаман. Афсуски, шахсий таркиб билан хайрлашиш имкони берилмади. МХДҚнинг ҳар бир ходимига миннатдорлик билдираман ва уларга муваффақият тилайман», дейилади мурожаатда.
Мурожаат якунида Қамчибек Ташиев фуқароларни қонунларга риоя қилишга ва ноқонуний ҳаракатларга йўл қўймасликка чақириб, мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш муҳимлигини урғулаган.
Маълумот учун, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси вазифасини вақтинча Жумгалбек Шабданбеков бажаради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг