Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ К.М. “Янги маҳалла” МФЙдаги савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 50 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро А.А.га 800 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 14 хил турдаги жами 3 453 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.S.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида 2 514 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда ҳеч қандай ҳужжатсиз 454 қути тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 8 июндан чиқиндидан қарздорлар электр учун тўлов қилолмайди
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- АҚШда журналист қиз Трампнинг юзига микрофон билан уриб юборди
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- «Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети QS рейтингида ТОП–500 таликдан жой олди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг