Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди

21:00 18 Декабрь 2023 Жамият
369 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тахиатош гузари ҳудудида жойлашган савдо дўконида фуқаро Т.Р. қонунга хилоф равишда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ушбу дўкондан 4 213 дона ҳар-хил турдаги вино, коньяк, виски ва ароқ маҳсулотлари ҳамда 731 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳайробод” маҳалласидаги “A.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси  Б.Х. харидор М.Х.га ҳеч қандай ҳужжатсиз 195 дона “Журавли” номли алкоголь маҳсулотини 4,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан қалбаки акциз маркали 20 хил турдаги 1 078 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?