Қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати қандай?

16:07 13 Октябр 2021 Иқтисодиёт
297 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг “Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ)ни жорий этиш ҳолати тўғрисида”ги масала юзасидан юборилган парламент сўровига энергетика вазири А. Султоновнинг жавобини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, республикада мавсумий гидроэнергетика ресурслари миқдори ўзгариши сабаб, ҚТЭМ улуши йиллар бўйича фарқ қилади. 2019 йилда гидроэлектр станциялардан ишлаб чиқарилган ҚТЭМ миқдори умумий электр энергияси ишлаб чиқарилишининг 10 фоизини ташкил этди. Айни вақтда республикамизда ҚТЭМдан ишлаб чиқарилган электр энергияси улушини 2030 йилга қадар 25 фоиздан ошириш режалаштирилган.

Энергетика вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган концепцияга биноан, 5 ГВт қуёш фотоэлектр ва 3 ГВт шамол электр станциялари қурилишини амалга ошириш орқали саноат кўламидаги ҚТЭМ электр станциялари миқдорини ошириш мақсад қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?