Қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича Ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Инвестициялар вазирлиги ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ишлаб чиқариш, узатиш ва тарқатиш ҳамда бошқа соҳаларда инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган Ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Тадбирда Ўзбекистон томонидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, БАА томонидан эса ушбу мамлакат инвестиция вазири Муҳаммад ал-Сувайдий иштирок этди.
Мазкур ҳужжат икки мамлакатнинг давлат органлари ва хусусий сектор корхоналари ўртасида инвестицияларни кенг жалб қилиш, қўшма тадқиқот дастурларни амалга ошириш, техник билим, кўникма ва тажриба алмашиш учун мустаҳкам замин яратади.
Битимда назарда тутилган ҳамкорлик шакллари шамол, қуёш, гидро электр станцияларини ишлаб чиқариш, энергия сақлаш иншоотларини қуриш бўйича лойиҳалар ҳамда инвестициявий имкониятларни аниқлаш, баҳолаш ва натижалар алмашинувидан иборат.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг