Қайси ОТМларнинг энг кўп битирувчиси очиқ танлов орқали давлат хизматига қабул қилинди?

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги қайси олий таълим муассасаларининг энг кўп битирувчилари очиқ танлов орқали давлат хизматига қабул қилингани ҳақидаги маълумотни тақдим этди.
Маълум қилинишича, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталига 78 та вазирлик ва идора, 208 та туман (шаҳар) ҳокимликлари уланган бўлиб, мавжуд вакант лавозимларига 103 406 маротаба танлов эълон қилинган. Танловларда 1,2 млн. номзод иштирок этган бўлса (бир ўринга ўртача 12-13 нафар номзод), улардан 45 мингга яқини давлат хизматига қабул қилинди.
Танловлар ғолиблари таркиби таҳлил қилинганда, ишга қабул қилинганларнинг 18 272 нафари (43%) 150 та ОТМнинг охирги 5 йиллик битирувчилари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Хусусан, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети (840 нафар), Самарқанд ветеринария медицинаси институти (749 нафар), Урганч давлат университети (700 нафар), Бухоро давлат университети (674 нафар), Фарғона политехника институти (673 нафар), Тошкент давлат иқтисодиёт университети (671 нафар), Тошкент молия институти (638 нафар), Термиз давлат университети (594 нафар), Гулистон давлат университети (577 нафар) ҳамда Тошкент давлат аграр университети (569 нафар)нинг энг кўп битирувчиси очиқ танлов орқали давлат хизматига қабул қилинган.
Ўтказилган танловларнинг тест синови босқичида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган 73 997 нафар номзодларнинг 31 777 нафари (43 %) ОТМларни охирги 5 йилликда тамомлаган битирувчилар эканлиги маълум бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг