Қайиқлар мавжуд кўл, бильярд, кутубхона... Тошкент шаҳар ҳокимлиги  “Дўстлик” боғини қайта тиклайди

10:43 06 Май 2021 Маданият
932 0

Бобур – ҳозирги “Дўстлик” боғи шаҳар ҳокимлигига қайтарилди ва уни пойтахт ҳокимлиги тиклайди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев аҳоли билан маслаҳатлашиш, барча таклифларни тўплаб умумлаштирган ҳолда боғ реконструкциясида қўллаш топшириғини берди.

5 май куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев ва Яккасарой туманининг ҳокими Анвар Сайфутдинов иштирокида боғ тақдирига бефарқ бўлмаган фаол аҳоли вакиллари билан учрашув ташкил этилди. 

Бўлажак боққа нисбатан қўйилган энг кўп қайтарилган талаблар: мунтазам суғориладиган кўплаб дарахтлар ва кўкаламзорлаштириш, велосипед йўлакларидан ажратилган сайр учун йўлаклар, ўриндиқлар, фавворалар, спорт майдончалари, қайиқлар мавжуд кўл, скейт ва роликлар учун ҳудуд, шахмат, бильярд, кутубхона, болалар учун тўгараклар, бепул кириш имконияти, ногиронлар учун қулай муҳит ва ҳоказо.

Таклифларни тўплаш учун ижтимоий тармоқларда гуруҳ ташкил қилиш ҳамда таклифларни умумлаштириш учун беш кишидан иборат ташаббускор гуруҳни тузишга келишилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?