Қадамларимиз давр шиддати ва ислоҳотлар қамровига ҳамоҳанг бўлсин
Ҳаёт шундайки, бугунги кун талаби кечагидан фарқ қилади. Айниқса, шиддат билан ўзгараётган ҳозирги замонда ушбу ҳақиқат янада яққолроқ намоён бўлмоқда. Давр руҳи, мавжуд эҳтиёжларни теран англайдиган, шунга уйғун тарзда иш тутиб, олдинга дадил қадам босадиган жамият эса тараққиёт пиллапояларидан, албатта, юқорига қараб кўтарилиб бораверади.
Мамлакатимизда ҳам сўнгги беш йилда инсон қадрини улуғлаш йўлида жуда катта ислоҳотлар олиб борилди ва улкан натижаларга эришилди. Айни пайтда ислоҳотлар жараёни янги суръатда давом эттирилмоқда. Бунда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалий ифодасини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани диққатга сазовордир.
Гап навқирон авлод хусусида кетар экан, шу ўринда бир жиҳатни таъкидлаш жоизки, ҳар бир давлатнинг ёшлари эришадиган муваффақиятлар, уларнинг билими, салоҳияти ва маданияти ана шу мамлакатнинг эртанги кунини белгилаб берувчи энг муҳим мезонлардан бири саналади. Биз бу борада фахрлансак арзийди. Чунки ўғил-қизларимиз яхши илм олиб, жамиятга муносиб улуш қўшиш ҳисси билан улғаймоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, ўз истеъдоди ила соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган тахтакўпирлик иқтидор эгалари билан учрашганда, беихтиёр ана шу фикрлар хаёлимдан ўтди.
Дастлаб туман маданият бўлими ходимлари билан мулоқот қилдик. Бугунги ёшларга таълим-тарбия бериш, уларнинг маданий савиясини юксалтириш борасида қўйилган қатъий талаблар ва олдимизда турган муҳим вазифалар хусусида сўз юритиб, зарур топшириқ ва кўрсатмалар бердик.
Шундан сўнг, туман маданият марказида мавжуд бахшичилик, рақс, рубоб, доира, дўмбира, драма, тасвирий ва амалий санъат йўналишлари, шунингдек, «Шуғла» ашула ва рақс халқ ансамбли, «Саржайлаў» ашула ва рақс халқ жамоаси, «Мийрас» фольклор-этнографик халқ жамоаси ва «Шамурат Отемуратов» номидаги халқ театри жамоалари фаолияти билан яқиндан танишдик. Қувонарлиси, ушбу тўгарак ва жамоаларга 203 нафар ҳаваскор аъзоликка қабул қилинган.
Мазкур учрашувда бугун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятларга жавобан астойдил меҳнат қилишимиз, дахлдорлик ҳисси билан яшаб, «Келажак учун энг яхши сармоя, таълимга тикилган сармоя» эканлигини унутмаслигимиз лозимлигини таъкидладик. Зеро, ана шу тамойил асосида ёшларни қўллаб-қувватлашнинг самарали натижаларини дунёнинг энг етакчи давлатлари тажрибасида ҳам кўришимиз мумкин.
Ўйлайманки, мазкур мулоқотимиз тахтакўпирлик маданият ходимлари ва санъатсевар ёшлар учун мазмунли ҳамда самарали кечди. Улар берилган топшириқ, кўрсатма ва таклифлар мазмун-моҳиятидан бугунги ислоҳотлар ҳам, талаб ва имкониятлар ҳам кечагидан тубдан фарқ қилишини аниқ тушуниб олдилар. Ва, шубҳасиз, кейинги фаолиятларини ҳам ана шу талаблар асосида олиб борадилар.
Озодбек Назарбеков,
маданият вазири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг