Путин сафарбарликни шов-шув қилмасликни талаб қилди

00:09 30 Сентябр 2022 Дунё
1964 0

Фото: РИА «Новости»

Россия президенти Владимир Путин мамлакатдаги қисман сафарбарлик вақтида ҳарбий кадрлар танлашда камчиликлар хусусида тўхталиб, бу жараёнда шов-шув кўтармасликни талаб қилди

Президентнинг айтишича, ҳозир қисман сафарбарлик мезонлари шакллантирилган ва расман кечиктиришга эга фуқароларни фронтга жўнатиш мумкин эмас. Бу тоифага, масалан, кўп болали оталар ёки сурункали касалликларга чалинганлар киритилган. Бундан ташқари, у сабабсиз чақирилганларни уйларига қайтаришга чақирди.

“...Ҳарбий комиссарликларга чақирувсиз келган кўнгиллилар ортга қайтарилмоқда. Айтишларича, уларда ҳарбий рўйхатга олиш бўйича зарурий мутахассисликлар йўқ. Ва ҳоказо, бошқа сабаблар... Буларнинг барчасини шов-шувсиз, хотиржам, лекин тезда, батафсил, пухта ҳал қилиш керак», дейди Путин.

Шу йилнинг 21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик бошланганини эълон қилди. Унга кўра, ҳарбий хизматга чақирилганлар бўлинмаларга жўнатилишдан олдин, албатта, қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер