Путин фаолиятидаги энг катта натижани маълум қилди

01:54 22 Октябр 2021 Дунё
636 0

Фото: РИА Новости

Россия президенти Владимир Путин ўзининг тарихдаги ўрни ҳақида ўйламаслигини айтди. Унга кўра, бу қарорлар қабул қилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Лекин у президентлик фаолияти давомида маълум натижаларга эриша олганига ишонишни таъкидлади. 

Жумладан, «Валдай» форумида Путин энг катта натижа сифатида миллий қашшоқлик даражасини икки бараварга камайтиришга эриша олганини қайд этган.

«Биз нимага эришдик. Бизда қашшоқлик чегарасида 40 миллион одам бор эди. Бугунги ҳар хил ҳисоб-китобларга кўра, 19 ёки 20 миллиондан кўпроқ қашшоқ одам бор. Лекин 40 миллион эмас. Бу, эҳтимол, энг катта натижадир», деган Россия президенти.

Путин, шунингдек, иқтисодиётни тиклаш, терроризмга қарши самарали курашда ҳам ўзининг хизматлари бор, деб билишини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?