«Пунгон—Наманган» автомобиль йўли реконструкция қилинмоқда
Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Наманган вилояти йўлсозлик соҳасида йирик лойиҳа ижросига старт берилди. Пойтахтни Фарғона водийси билан боғловчи магистралнинг «Пунгон—Наманган» автомобиль йўли 75 километрлик қисмида реконструкция ишлари олиб борилади. Умумий қиймати 368 миллион долларга тенг лойиҳа Хитой Халқ Республикасининг «Citic construktion CO. LTD» компанияси томонидан «молиялаштириш+лойиҳалаштириш+қурилиш» тамойилида амалга оширилмоқда.
— Поп, Чуст, Тўрақўрғон туманлари ва Наманган шаҳрининг кириш қисмигача чўзилган ушбу икки тасмали автомобиль йўлининг транспорт воситаларини ўтказиш имконияти ҳозирга келиб анча чекланиб қолган эди, — дейди вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Нурматов. — Мукаммал ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, у замонавий трассага айланади. Биринчи навбатда, бутун масофага ҳозирги асфальт бетон қоплама ўрнига цемент бетон қоплама ётқизилиб, тўрт тасмалига айлантирилади. Бу билан йўлнинг юк кўтариш қобилияти 13 тоннага етказилади.
Айтиш лозимки, реконструкция тадбирларида йўлнинг ҳаракат қисмини 25 метрга кенгайтириш билан транспорт воситалари кунлик ўтиш жадаллигини ҳозирги 21 мингтадан 40 мингга етказиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, 14 та кўприк қайта қурилиб, бир қатор замонавий йўл бўйи инфратузилма иншоотлари ҳам барпо этилади.
Лойиҳа ижроси 2024-2028 йилларга мўлжалланган бўлиб, реконструкция ишлари соҳа бўйича тўпланган халқаро тажрибаларни кенг қўлланган ҳолда рўёбга чиқарилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
- Инновацион ишланмалар ва илғор технологиялар намойиши
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг