Профилактика инспекторлари олий ўқув юртларига имтиҳонсиз киришлари мумкин бўлади

12:08 02 Декабрь 2021 Жамият
441 0

Президент қарорига асосан ўз касбий фаолиятига кўра 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ташаббускор катта профилактика инспекторлари қуйидаги олий ўқув юртларига имтиҳонларсиз сиртқи бўлимга қабул қилинади:

Жамоат хавфсизлиги университети;

Тошкент давлат юридик университети;

Ҳуқуқшунослик бўйича бакалавр даражасини берувчи университетлар.

Шу билан бирга, комиссия тузилади ва тавсиялар бериш учун тестлар ўтказилади. Тавсиялар университетлар ўртасида тенг тақсимланади.

Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тавсиялари бўлган инспекторлар белгиланган қабул параметрларидан ташқари рўйхатга олинади.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 майга қадар 100 нафар катта профилактика инспекторига тавсиялар берилади.

Олий ўқув юртига тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинган битирувчилар ички ишлар органларида камида 5 йил хизмат қилишлари шарт.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?