Профессионал таълим муассасалари ўтган икки ойда қўшимча 100 мингдан ортиқ янги ўқув адабиётлар билан таъминланди

Фото: Иллюстратив фото
Профессионал таълим тизимида профессор-ўқитувчилар, олимлар ва соҳа мутахассислари томонидан яратилган янги ўқув адабиётларни нашр этиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2022/2023 ўқув йилининг ўтган икки ойи давомида қўшимча 40 номдаги 108 минг 423 нусхада янги ўқув адабиётлар профессионал таълим муассасаларига етказилди. Натижада жами ҳозирда 105 номда 249 858 нусхадаги янги ўқув адабиётлардан таълим жараёнида фойдаланиб келинмоқда.
Жорий йил якунига қадар яна 38 номдаги 29 874 нусхада ўқув адабиётларни чоп этиш ишлари якунланиб, профессионал таълим муассасаларига етказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги йўналиши учун Германияда тайёрланган ўзбек тилида 1 300 дона «Фермер бошланғич босқич» ҳамда 300 дона «Фермер ихтисослик босқичи» номли амалий ўқув қўлланмалари тегишли таълим муассасаларига етказиб берилди.
Технологик янгиланишларни ҳисобга олган ҳолда 381 номда махсус фанлар бўйича ўқитиш материаллари тўплами эду.профеду.уз электрон платформасига жойлаштирилди.
Олий таълим муассасалари томонидан техникумларга 9 192 номда 122 минг нусхадаги ўқув-методик материаллари ҳамда 103 минг номда электрон ресурсларини таълим жараёнида фойдаланиш учун топширди.
Профессионал таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 10 736 номда 47 965 дона бадиий, ижтимоий, сиёсий ва илмий ҳамда 5 367 номда 58 904 дона соҳа йўналишлари бўйича адабиётлар сотиб олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг