Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2021 йил 20 сентябрдан бошланади

13:36 17 Сентябр 2021 Сиёсат
490 0

Бу ҳақда айни пайтда Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида маъсуллар ва ОАВ вакиллари иштироеида ўтказилаётган  навбатдаги йиғилишда айтиб ўтилди.

Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари Баҳром Қўчқоров олиб борди ва мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари жой олган.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти Сайлов кодексининг 44-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.

Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади. Нотўғри ахборотни, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш мумкин эмас.

"Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?