Президент Зомин технопаркида ишга тушган илк корхонани бориб кўрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Жиззах вилоятига ташриф буюриб, Зомин технопарки махсус саноат зонасини бориб кўрди.
Бу мажмуа қурилишини ўтган йили 27 июнда давлатимиз раҳбари бошлаб берган эди. 400 гектарда барпо этилаётган технопаркда хитойлик инвесторлар билан биргаликда 1 миллиард 200 миллион долларлик 31 та лойиҳа амалга оширилади.
Ўтган даврда зарур инфратузилма ва иншоотлар барпо этилди. Яқинда илк корхона - “Xinjiang Honglin Tiandi” компанияси томонидан қиймати 10 миллион долларлик бетон маҳсулотлари тайёрлаш лойиҳаси ишга туширилди. 60 кишининг бандлиги таъминланди.
Айни кунларда 42 миллион долларлик иккинчи лойиҳа бўйича ишлар якуний босқичда. Унда “Midea” бренди остида йилига 300 минг дона маиший электр техникалари ишлаб чиқарилади. 150 та иш ўрни очилади.
Давлатимиз раҳбарига шу ва навбатдаги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди.
Биринчи босқичда махсус саноат зонасига 9 та лойиҳа жойлаштирилган. Бугунги кунда қарийб 300 миллион долларлик яна 7 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари давом этмоқда. Уларда қурилиш материаллари, конструкциялар, электр техникаси ва кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, логистика ва тренинг маркази ташкил этилади.
Умуман, саноат зонасидаги барча лойиҳалар натижасида қарийб 5 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, 15 турдаги янги маҳсулот ўзлаштирилиб, 70 миллион долларлик экспорт салоҳияти яратилади. Энг муҳими, 5 мингдан ортиқ фуқаро ишли бўлади.
Президент инвесторларга кўмаклашиб, лойиҳаларни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Саноат соҳаларига мос мутахассислар тайёрлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг