Президент Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади

20:53 29 Июнь 2022 Сиёсат
1011 0

Фото: president.uz

Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлансин:

Матмуратов Гуломжон Гафурович - Хўжайли туманидаги «Ғафур-Ғулом чорва» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Қорақалпоғистон Республикаси

Отешова Гулайим Бегим қизи - Қорақалпоқ давлат университетининг 2-босқич талабаси, Қорақалпоғистон Республикаси

Одилжонова Сарвиноз Азизбек қизи - Андижон давлат университетининг 2-босқич талабаси, Андижон вилояти

Ортиқхожиев Оматиллохон Хусниддин ўғли - Асака туманидаги «Замон миришкорлари» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижон вилояти

Атоева Вазирабону Алишеровна - «Ҳунарманд» уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими аъзоси, каштадўз

Хамдамова Шамшода Саидахмат қизи - Бухоро шаҳридаги 24-кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаси тарғиботчиси, Бухоро вилояти

Туракулов Сардоржон Ёрқин ўғли - Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиали кардиожарроҳи, Жиззах вилояти

Эргашева Дилчеҳра Уролбой қизи - Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси «John Deere» комбайни оператори, Жиззах вилояти

Қаҳорова Забаржад Абдурасул қизи -Республика «Қизлар овози» клубининг Миришкор тумани бўлими раҳбари, Қашқадарё вилояти

Турсунов Адҳам Асомиддин ўғли - «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамиятининг марказий лабораторияси смена муҳандиси, Қашқадарё вилояти

Қувондиқов Улуғбек Ғайрат ўғли - «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг Гидрометаллургия заводи цианлаш ва сорбция цехи бошлиғи, Навоий вилояти

Шарипова Маҳлиё Эсан қизи - «Навоийазот» акциядорлик жамиятининг Поливинилхлорид ишлаб чиқариш, каустик сода ва метанол мажмуаси цех смена муҳандиси, Навоий вилояти

Исақова Мохидил Хусанбой қизи - Уйчи туманидаги «Asmus Gold Mega Textile» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, Наманган вилояти

Рахимжанов Достонбек Улуғбек ўғли - Наманган шаҳридаги «Innovation Language Centre» нодавлат таълим муассасаси раҳбари, Наманган вилояти

Омонова Нилуфар Жўрабек қизи - Самарқанд шаҳридаги «MIT IT academy» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти

Темуров Анвар Ибодулло ўғли - Ургут туманидаги «Sam-Negin» масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд вилояти

Анваров Ойбек Тўлқинжонович - «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технопарки дирекцияси – IT Park» масъулияти чекланган жамиятининг Сирдарё вилояти филиали бошлиғи

Бўронова Дилсора Шарифжон қизи - Ховос туманидаги «Textile Fashion» масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи устаси, Сирдарё вилояти

Собирова Назокат Рашид қизи - «Ҳунарманд» уюшмасининг Бойсун тумани бўлими аъзоси, гиламдўз, Сурхондарё вилояти

Хушбоқ Улуғбек Бахром ўғли - Қизириқ туманидаги «Жануб тонги диёри» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

Махсимова Рисолат Қосимжон қизи - Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, Тошкент вилояти

Турсунбоева Зуҳра Ботир қизи - Бўстонлиқ туманидаги 17-болалар мусиқа ва санъат мактабининг академик хонандалик бўйича ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Адхамбекова Шабнам Ёвсинзода - Сўх туманидаги «Happy kids academy» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари, Фарғона вилояти

Убайдуллаева Зарнигор Ҳасанбой қизи - Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси ахборот ва медиа хизмати бўйича мутахассиси

Аллаберганова Шаҳноза Аллаберган қизи - Урганч давлат университетининг 2-босқич талабаси, Хоразм вилояти

Маткаримов Рахматжон Жуманазарович - Ҳазорасп туманидаги «Нур Муҳаммад Ислом обод» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти

Рузмухамедова Ходжия Шокир қизи - Олмазор туманидаги 102-заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг эшитиш идроки фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Умурзаков Ислом Илхом ўғли - Тошкент шаҳридаги «Ёш мақомчилар» ансамбли бадиий раҳбари

Абдикаримов Канат Алимжанович - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг PR-маркази етакчи мутахассиси

Авазова Севинч Пулат қизи - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 4-босқич талабаси

Амиров Элмурод Мансуриддин ўғли - Геология фанлари университетининг Геология ва геофизика институти минералогия лабораторияси бошлиғи

Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассиси

Ғуломов Ахмаджон Шавкат ўғли - «Uzbekistan airways» акциядорлик жамиятининг Учувчилар хизмати департаменти А-320 ҳаво кемаси командири

Дадабоев Дилшод Абдужалил ўғли - Ижтимоий тармоқлардаги «Uzbekistan official» саҳифалари администратори, блогер

Евстафеев Евгений Александрович - И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 4-босқич талабаси

Жалолиддинов Жасурбек Жамшид ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) сардори

Иминохунов Нуруддин Абдуқаҳҳорович - «EPAM Systems» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маҳсулотлар менежери

Нематзода Фирдавс Нематович - Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Ёшлар академияси фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Норчаев Хусаин Тўрақул ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси

Рузиев Бекзод Дилмуродович - «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамиятининг меъмор-қурилиш бўлими лойиҳалар бош муҳандиси

Сафаров Акмал Умар ўғли - Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг ёш ижодкорлар билан ишлаш шўбаси бош мутахассиси

Турғунбоев Шахзод Нодир ўғли - Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Жанубий Кореядаги вакили

Хасанова Ёқутхон Баходиржон қизи - М.Турғунбоева номидаги «Баҳор» давлат рақс ансамбли раққосаси

Ходжаева Шахло Муродовна - Америка Қўшма Штатларининг «Amazon» компанияси бизнес таҳлил бўйича муҳандиси

Эркинов Ҳожимат Ботир ўғли - Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) аъзоси

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер