Президент Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш лойиҳалари билан танишди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Янги Ўзбекистон кўчасидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишди.
Узунлиги 11 километр, эни 86 метр бўлган бу кўча сўнгги йилларда энг катта йўллардан бирига айланди. Шаҳарнинг кенгайиши ва Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятидан келиб чиқилса, унинг келажаги ҳам истиқболли.
Шу боис, давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 июндаги қарорига асосан, Янги Ўзбекистон кўчасида ишбилармонлик маркази қурилиши ва йўли бўйи инфратузилмаси ривожлантирилиши белгиланган эди. Унга мувофиқ, дирекция тузилиб, меъморий концепция ишлаб чиқилди.
Лойиҳага кўра, кўчанинг икки томонида миллий руҳга уйғун замонавий турар жойлар, меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилади. Сайилгоҳ ва кўнгилочар масканлар, пиёда ва велосипед йўлакчалари ташкил этилади.
Маълумки, бу ерда “Тошкент-Шарқий” аэропорти ва Олимпия шаҳарчаси ҳам қурилмоқда. Президентимиз ушбу иншоотлар атрофини ҳамда уларга олиб борувчи йўл бўйини кўкаламзорлаштириш бўйича кўрсатма берган эди.
Бу галги ташриф чоғида шу борадаги ландшафт дизайни таклифлари кўриб чиқилди. Унга кўра, Янги Ўзбекистон кўчасининг икки тарафи янада обод қилинади. Чинор, эман, лола дарахти, каталпа, писардия, кипарис, ҳинд настарини, лаванда, Сурия атиргули каби дарахт ва буталар декоратив шаклда экилади. Аэропорт олдида иккита фаввора барпо этилади. Умуман, бу ҳудуд Тошкентнинг “яшил белбоғи”нинг бир қисми бўлади.
Давлатимиз раҳбари ландшафт композицияси бўйича ўз тавсияларини билдирди. Бу ерда экология, сифат ва маданият уйғунлашиши кераклигини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев: Эзгулик, билим ва маърифатни қурол қилиб, жаҳолат ва ёвузлик йўлини тўсайлик!
- 17 нафар профессор-ўқитувчига илмий унвон берилди
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтига ташриф буюрди — Фоторепортаж
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг