Президент тавсияси билан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси ЎзМУга грант асосида қабул қилинди

00:12 30 Июль 2021 Жамият
449 0

21-сонли Меҳрибонлик уйига Ўзбекистон Миллий университети ректори Ином Мажидов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброхим Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари полковник Мамиржон Ғаниевлар ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг талабаликка қабул бўйича гранти совриндори Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Новоселова Милена Алексеевна Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети Психология: амалий психология йўналишига грант асосида ўқишга қабул қилинди.

Тадбир якунида ЎзМУ ректори Ўзбекистон Республикаси Президентининг талабаликка қабул бўйича гранти совриндорига сертификат, талабалик гувоҳномаси, электрон базалардан фойдаланиш учун планшет ва китоблар совға қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?