Президент сайловига доир сайлов бюллетени шакли тасдиқланди

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифини тасдиқлаш, айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видеотрансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш, сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш, сайловга тайёргарлик кўриш даврида Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар ҳамда бошқа масалалар ўрин олди.
Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ҳамда тавсифи тасдиқланди. Белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.
Шунингдек, мажлисда айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видеотрансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Унга кўра, сайлов куни овоз бериш жараёнини реал вақт режимида (онлайн) видеотрансляция қилиш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳарлари ҳудудида жойлашган иккитагача сайлов участкаларида видеокамера ҳамда бошқа зарур қурилмалар ўрнатиш юзасидан аниқ чоралар белгилаб берилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Таъкидлаш жоиз, биометрик идентификация қилиш деганда, сайловчининг шахсини ҳамда мазкур сайлов участкасининг сайловчилари рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслигини махсус қурилмалар орқали Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда текшириш ва тасдиқлаш жараёни тушунилади.
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз бериш жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида сайловни ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясининг тавсиясига асосан, пойтахтимизнинг туманлари ҳудудида жойлашган айрим сайлов участкаларида сайлов куни сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилмоқда. Мажлисда тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тартиби тасдиқланди ва қарор қабул қилинди.
Мажлисда Президент сайловига тайёргарлик кўриш даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги ахборот тингланди ва Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ва аъзолари томонидан муҳокама этилди.
Бундан ташқари, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотдан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида МСКнинг қарори билан ЕХҲТ ДИИҲБ, МДҲ каби кузатувчи миссияларнинг 43 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
Шунингдек, мажлисда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар асосида 25 та оммавий ахборот воситасининг 124 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Шу билан айни кунга қадар аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларининг сони 353 нафарни ташкил этмоқда.
Кун тартибига мувофиқ, мажлис давомида муддатидан илгари Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан 2-Андижон, 3-Бухоро ҳамда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссиялари раисларининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори ташкилий даражада ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборотлари тингланди.
Раҳим ШЕРҚУЛОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар халқаро университети ташкил этилади
- Қорақалпоғистондаги иккита олий таълим муассасаси ўз фаолиятини тугатади, аммо…
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг