Президент сайловида дунёнинг 50 га яқин мамлакати ва ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилмоқда

14:07 06 Сентябр 2021 Сиёсат
529 0

Бу ҳақда «Ёшлар ва сайлов: электорал маданиятни оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида ўтказилаётган халқаро конференцияда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди:

«Жорий йилда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган 21 249 921 нафар сайловчидан 6 993 924 нафари — 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил этади. Шулардан 880 155 нафари бу йил илк маротаба ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланади.

Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркибида навқирон авлод вакиллари ҳар қачонгидан кўп: 31 ёшгача бўлган йигит-қизлар сони-салмоғи — 9 фоизни ташкил этса, 41 ёшгача бўлганлар — 28 фоизгача етди».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?