Президент мактабларига танловдан ўта олмаган педагоглар ҳам иш билан таъминланади 

10:27 18 Август 2022 Жамият
398 0

Фото: Президент таълим муассасалари агентлиги

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан Агентлик тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳонлари якуни юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Агентлик ва Халқ таълими вазирлиги масъуллари иштирок этишди.

Унда имтиҳон жараёнлари қандай ташкил этилганлиги янги ўқув йилига кўрилаётган тайёргарлик жараёнлари хусусида сўз юритилди.

Бундан ташқари, Агентликка ўтказилиши белгиланган 14 та мактабнинг айрим бинолари Агентлик тизимига ўтказилиб, қолган биноларида умумтаълим мактаблари сифатида ўз фаолиятини давом эттириши, бунда 3 789 нафар ўқитувчидан 725 нафарининг (19,1 фоиз) иш жойлари сақланиб қолиши маълум қилинди.

— Президент мактабларига танловдан ўта олмаган педагоглар ҳам иш билан таъминланади. Имтиҳонларнинг тест босқичида яхши натижа кўрсатиб, суҳбатдан паст балл олган ўқитувчилар умумтаълим мактаблари сифатида фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларида дарс беради, — деди Президент таълим муассасалари агентлиги директор ўринбосари  Дилшод Кенжаев

Қолган 5 277 нафар бошланғич ва 33 994 нафар юқори синф ўқувчилари Агентлик тизимига ўтказилган 99 та мактабда таълим олишни давом эттиради.

Бунда ўқувчиларнинг кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтганлари мазкур мактабларнинг ихтисослаштирилган синфларда таҳсил олишади.

Кириш имтиҳонидан ўта олмаганлари эса шу мактабларнинг умумтаълим синфларида ўқишни давом эттиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?