Президент хоразмлик миришкорлар билан учрашди

Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Янгибозор туманидаги «Хоразм фахри» уруғчилик кластери даласида бўлди.
Бу кластернинг умумий ер майдони 286 гектар. Шундан 147 гектарида ғалла, 122 гектарида пахта етиштирилмоқда. 45 киши доимий иш билан таъминланган.
Давлатимиз раҳбари экинлар ривожини кўздан кечирди. Ғалла ва ғўзанинг нави, мевали дарахтлар ҳосилдорлиги билан қизиқди.
Маълумки, Хоразм сув тақчил ҳудуд саналади. Шунинг учун деҳқончиликда сув тежовчи технологиялардан фойдаланишга ҳаракат қилинмоқда. Ғалла майдонининг бир қисмида ёмғирлатиб суғориш йўлга қўйилган. Олма кўчатлари қадалган янги боғ ораларига эса сабзи, пиёз, шолғом каби қишлоқ хўжалиги экинлар экиш йўлга қўйилган.
Президент бундай омилкорликни бошқаларга ҳам ўргатиш кераклигини таъкидлади.
Мамлакатимизда ғалладан бўшаган майдонлар такрорий экин экиш учун ишсиз аҳолига бўлиб берилмоқда. «Хоразм фахри» уруғчилик кластерида ҳам 80 нафар аҳолига 30 сотихдан сабзавот экиш учун ер берилган. Бу йил яна 26 нафар кишига ер ажратилиши кўзда тутилган.
Президент шу ерда қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари билан суҳбатлашди. Хоразмнинг тупроғига мос экинлар етиштириш, қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунинг билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг