Президент ижод мактабларининг 98 фоиз битирувчиси талаба бўлди

14:20 06 Сентябр 2021 Жамият
645 0

Бу йил Президент таълим муассасалари тизимидаги 6 та ижод мактаби:

Нукус шаҳридаги И. Юсупов номидаги ижод мактаби;

Марғилон шаҳридаги Э.Воҳидов номидаги ижод мактаби;

Андижон шаҳрида жойлашган Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби;

Наманган вилоятидаги Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби;

Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби;

Жиззах вилоятидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабларини жами 160 нафар битирувчи тугатди.

Шундан 98 фоизи хорижий ва маҳаллий ОТМ ларга ўқишга киришди.

Жумладан, Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабининг 39 нафар битирувчисининг ҳаммаси маҳаллий ва хорижий олийгоҳлар талабаси (улардан 27 нафари маҳаллий ОТМ ларга, 12 нафари эса хорижий олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган) бўлишди.

Агентлик тизимидаги қолган 3 та ижод мактабида 2020/2021-ўқув йилида битирувчи синфлар мавжуд эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?