Президент инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлашга оид янги қарорни имзолади

02:12 26 Август 2021 Иқтисодиёт
382 0

«Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан инвесторнинг қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларини зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳалари доирасида бюджет ссудаси маблағлари:

➖ электр энергияси тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖларга;

➖ табиий газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун – «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖларга ажратилади.

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?