«Права» олиб беришни ваъда берган «саховатпеша» фирибгар бўлиб чиқди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарларни қўлга туширди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Д.А.нинг ишончига кириб олганини аниқлаган. Жабрланувчига танишлари ёрдамида ўқув курсларига қатнашмасдан 1 400 АҚШ доллари эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилган «саховатпеша» олдиндан 300 АҚШ доллари ва 1,2 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ч.Я. фуқаро М.Ж.га гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали "В." тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 15 млн сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Т. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Х.М.га танишлари орқали ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан фош қилинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистон 7 ойда қиймати 28,3 миллион АҚШ долларлик чой импорт қилгани ҳақида маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шарқда ҳаммаси тинч эмас: Хитой ва АҚШ Тинч океанида фаоллашгани айтилмоқда
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Расман Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимдан кетди. Унинг вазифасини бажарувчи ҳам тайинланган
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг