«Права» олиб бериш ва қайта тиклашни ваъда қилган «уддабуронлар» қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «Ватанпарвар» ташкилоти Бувайда тумани бўлими инспектори З.Т. фуқаро Т.З.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб, «В.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро И.Ш. фуқаро А.Қ.нинг ишончига кириб, унинг суд қарорига асосан бекор қилинган ҳайдовчилик гувоҳномасини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қайта тиклаб бериш эвазига 1 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг