Портлаш оқибатида депутатликка номзод сиёсатчи ҳалок бўлди

12:34 17 Октябр 2018 Дунё
1617 0

Кеча Афғонистоннинг Лашкаргоҳ шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида уч киши, жумладан, афғон сиёсатчиси Жабар Қаҳрамон ҳам ҳалок бўлди.

Портлаш унинг сайловолди штабида амалга оширилган, деб ёзмоқда TOLOnews.

Мамлакат ички ишлар вазири Ваис Аҳмад Бармак портлашни уюштиришда гумон қилинган уч киши қўлга олинганини қайд этиб ўтган.

Ҳозирча ушбу ҳодиса учун масъулиятни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Афғонистонда парламент сайловларини ўтказиш режалаштирилган. Ушбу жараёнлар мамлакатдаги беқарорлик муносабати билан икки йиллик кечикиш муддатида ташкил этилмоқда.

Афғонистонда парламент сайловлари охирга марта 2010 йил бўлиб ўтганди.

Маълумот учун, Афғонистон мустақил сайлов комиссияси ушбу давлатда президент сайлови 2019 йил 20 апрелида бўлиб ўтишини эълон қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?