Попда тормози ишдан чиққан юк автомобили ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи вафот этди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 04:30 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 250-километрида ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Ж.А. "Isuzu" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Қ.У. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб ағдарилган.
Натижада, ҳайдовчи Ж.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг