Попда ноқонуний ишдан бўшатилган фуқарога уч ойлик компенсация ундириб берилди

20:09 08 Август 2022 Жамият
405 0

Фото: Халқ сўзи

Наманган вилояти Поп туман адлия бўлимига Марғизор маҳалласида яшовчи фуқаро Маъмуржон Тўйчиевдан мурожаат келиб тушди. Айтишига қараганда, у меҳнат қилиб келаётган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси фуқарони ноҳақ ишдан бўшатиб юборган.

Масалани ўрганиш жараёнида корхона ходим билан меҳнат шартномасини бир томонлама, яъни иш берувчи ташаббуси билан бекор қилиши жараёнида амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилинмагани аниқланди. Тўпланган материаллар асосида фуқаро манфаати юзасидан Чуст туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Низо суд мажлисида кўриб чиқилганидан сўнг фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Суднинг тегишли ҳужжатига асосан жавобгар томонидан М.Тўйчиев фойдасига уч ойлик иш ҳақига тенг миқдорда компенсация ундириб берилди. М. Тўйчиев судда иш кўрилгунига қадар пенсия ёшига етганлиги сабабли мурожаатнинг ишга тиклаш қисмидан воз кечган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг олти ойи давомида Поп туман адлия бўлимига жами 219 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 172 таси қаноатлантирилди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер