Поп туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

13:30 28 Ноябрь 2023 Жамият
68 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан туман ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.А. ва О.О. ўзаро тил бириктириб, О.О.нинг “ISUZU” русумли автотранспорт воситасида умумий баҳоси 477 млн сўмлик 4 хил турдаги жами 49 480 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрига  сотиш  мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?