Помуқ — халқлар дўстлигининг рамзий шаҳарчаси

22:16 27 Сентябр 2021 Жамият
295 0

Фото: "Халқ сўзи"

Мамлакатимизнинг Туркманистон билан чегарадош Миришкор туманидаги Помуқ шаҳарчаси халқлар дўстлигининг рамзий шаҳарчасига айланиб бормоқда. Яқинда бу ерда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида ўтган байрам тантаналари ҳам буни яна бир карра исботлади.

Тадбирда турли халқларнинг миллий либослари, қадимий анъаналари, миллий таомлари намойиш этилди, куй-қўшиқлар авжига чиқди. Унда Туркманистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Язгули Мамедов, Президент маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

— Помуқнинг халқлар дўстлиги марказига айланиб бораётгани бежиз эмас, — дейди шу ерлик кекса ижодкор Абдинаби Абдиев. —Чунки бу ҳудуд Буюк Ипак йўлида жойлашган ва қадимда катта-катта карвонларга манзил бўлган. Маданият, маърифат ривожланган, кураги ерга тегмаган полвонлару бахшилар ўтган. Бугун байрам тадбирларида ана шу тарихимиз парчаларини кўрдик.

Шу куни янги қиёфадаги Помуқ маданият марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?