Польша Ўзбекистонга COVID-19га қарши кураш доирасида инсонпарварлик ёрдами кўрсатди

17:59 24 Ноябрь 2020 Сиёсат
228 0

Польша нефть ва газ компанияси ва мамлакатнинг Халқаро бирдамлик жамғармаси Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситалари, ҳароратни ўлчаш мосламалари ва COVID-19ни даволашга мўлжалланган дори-дармонлар шаклидаги 300 минг доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами кўрсатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Гуманитар юкларни ташкиллаштириш ва жўнатишда Ўзбекистон элчихонаси ва Польша ташқи ишлар вазирлиги ёрдам кўрсатди.

Инсонпарварлик кўмагини бугун «Варшава — Тошкент» рейси билан юборилиши режалаштирилган. Юклар мамлакатимизга етиб борганидан кейин Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади. Бу борада Польшанинг Халқаро бирдамлик фонди жамғармаси тегишли битим имзоланган.

Кеча Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев полшалик журналистлар учун онлайн-брифинг ўтказди. Тадбирда элчи кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун Польша ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа идораларига миннатдорлик билдирди.

Брифингда, шунингдек, бугунги кунда бутун дунё пандемияга қарши фаол курашаётгани таъкидланди. Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдамини ўзбекистонлик шифокорлар, шунингдек, ушбу вирус билан касалланганларга кўмак беришни истаган дўстларнинг самимий муносабати сифатида қабул қилишини айтди.

«Ўзбекистон Польшани ўзининг Европадаги асосий шерикларидан бири сифатида билади. Ушбу беғараз ёрдам мамлакатларимиз ўртасидаги қийин вазиятларда намоён бўладиган ҳақиқий дўстона муносабатларни намойиш этди», — деди Ўзбекистон элчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?