Польша Одра дарёсининг ифлосланишига оид айбдорларни топганга 1 миллион злотий мукофот эълон қилди

23:25 13 Август 2022 Дунё
769 0

Фото: Cezary Aszkielowicz/Agencja Wyborcza.pl, Reuters

Польша полицияси Одра дарёсининг ифлосланишида айбдорларни топган ҳар бир кишига 1 миллион злотий миқдорида мукофот беришга тайёр. Аввалроқ, экологлар унда ўн тоннадан ортиқ ўлик балиқни тутишган, мутахассислар саноат корхоналаридан бирининг сувга «заҳарли модда» тушганини айтишганди.

«Бугун полиция бош коменданти ушбу экологик ҳалокат учун жавобгарларни аниқлашга ёрдам бергани учун 1 миллион злотий миқдорида мукофот эълон қилди», деди Польша ички ишлар вазири ўринбосари Масей Вонсик бугунги брифингда.

Одрада балиқларнинг оммавий нобуд бўлиши муносабати билан Польша ҳукумати бир қатор Польша воеводликларида (маҳаллий энг йирик маъмурий бирликлар) сув спорти ёки балиқ овлашни тақиқлади. Ифлосланган дарёни тозалаш учун армия киритилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер