Польша Германиядан Иккинчи жаҳон уруши учун компенсация талаб қилмоқда
Фото: AP
Польша Европа Иттифоқи кенгашига Германиядан Иккинчи жаҳон урушида етказилган зарар учун компенсация тўлаш бўйича резолюцияни тақдим этди.
Польша ташқи ишлар вазирининг товон тўлаш бўйича ўринбосари Аркадиуш Мулярчикнинг айтишича, Варшава Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига Германиядан етказилган зарар учун шахсий компенсация тўлаш бўйича Европа Иттифоқи кенгашига резолюция тақдим этган.
“Биринчи марта Европа Кенгашида Иккинчи жаҳон уруши оқибатида қурбонлар ва уларнинг оилалари учун Германиядан етказилган зарар учун индивидуал товон пули олиш масаласи ҳақида гап кетмоқда. Бу масала бўйича қарор устида ишлаяпмиз”, дейди Мулярчук.
Аввалроқ, Польша ҳукумати Германиядан Иккинчи жаҳон уруши учун товон пули олишга ёрдам беришни сўраб Европа Кенгашига мурожаат қилган эди. Мулярчик, шунингдек, Европа Кенгаши Бош котиби ва Вазирлар қўмитасига Польша ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик формуласини яратиш илтимоси билан мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, Варшава Берлиннинг бу борада мулоқотга киришиш истагини кўрмайди.
Ўтган йили Польшанинг ҳукмрон “Қонун ва адолат” партияси раҳбари Ярослав Качински Германиядан полякларга уруш вақтида етказган зарар учун 1,3 триллион доллар товон тўлашни талаб қилган эди. Немис расмийлари бу талабни рад этиб, зарар аллақачон қопланганлигини билдирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг